Silvam LexАДВОКАТЛИК БЮРОСИ+998 97 460 76 08

Сизни қизиқтириши мумкин бўлган юридик ёрдам

Ўзбекистонда бизнесга ташқи юридик хизмат кўрсатиш

  • бизнес соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш, контрагентлар ва Ўзбекистон Республикаси давлат органлари билан муносабатлар, кадрлар ҳисобини юритиш ҳамда Ўзбекистонда тадбиркорликни хавфсиз ва қонуний юритишнинг бошқа масалалари бўйича маслаҳат бериш.
  • юридик ҳужжатлар, локал норматив ҳужжатлар, контрагентлар ва давлат органлари билан юридик аҳамиятга эга ёзишмалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
  • ташқи иқтисодий битимлар бўйича ҳуқуқий экспертиза ва маслаҳат бериш;
  • контрагентлар билан судгача талабнома ишларини юритиш;
  • компания ичидаги корпоратив муносабатлар, шунингдек, бошқа юридик шахсларда иштирок этиш масалалари бўйича маслаҳат бериш.

Корхонада шартномавий ишларни юритиш ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш:

  • компаниянинг жорий тадбиркорлик фаолиятини таъминлаш учун шартнома лойиҳаларини тузиш ва ишлаб чиқиш: мурожаат қилувчининг ҳар бир сўрови хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етказиб бериш, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, аутстаффинг хизматлари, қурилиш пудрати, лицензия, муаллифлик, мол-мулк ижараси, сақлаш, буюртмачининг хом ашёсини қайта ишлаш, контент етказиб бериш ва бошқа шартномалар;
  • ностандарт бизнес лойиҳаси бўйича вазифани ҳал этиш учун махсус аралаш шартномаларни тузиш ва ишлаб чиқиш;
  • мурожаат қилувчининг контрагентларидан келиб тушган шартномалар, келишувлар ва контрактларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, бизнес учун ҳуқуқий хатарларни аниқлаш, мижоз ва унинг контрагенти ўртасидаги муносабатларни хавфсиз шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
  • мурожаат қилувчининг контрагентлари билан шартнома тузиш масалалари бўйича музокараларда иштирок этиш; ҳуқуқий хатарларни баҳолаш асосида мижоз учун юридик жиҳатдан энг хавфсиз шартнома шартларини танлаш.

Бизнес жараёнларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

  • мижоз компаниянинг келгуси ёки амалдаги бизнес лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этилиши, солиқ юкини мақбуллаштириш ва лойиҳани амалиётга жорий этишнинг юридик мураккаблигини баҳолаш нуқтаи назаридан муҳокама қилиш;
  • кўриб чиқилаётган бизнес лойиҳаси бўйича асосий ҳужжатлар тўпламини (шартномалар, низомлар, келишувлар, меморандумлар), шунингдек, уни компаниянинг жорий ҳужжат айланишига жорий этиш учун қўшимча ҳужжатларни (буйруқлар, йўриқномалар) тайёрлаш;
  • бизнес лойиҳаси дастлабки ишга туширилаётган босқичда кейинги юридик хизмат ва маслаҳатлар кўрсатиш.

Судда вакиллик:

  • иқтисодий низолар бўйича мурожаат қилувчининг манфаатларини судда ифодалаш. Жумладан:

    • дебиторлик қарздорлигини ундириш бўйича низолар,
    • корпоратив низолар,
    • сифатсиз бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича низолар,
    • маҳсулотни лозим даражада етказиб бермаслик бўйича низолар,
    • қарз суммаларини ундириш бўйича низолар,
    • банк кредитлари бўйича низолар,
    • гаров (ипотека), кафиллик ва суғурта масалалари бўйича низолар,
    • давлат харидларидан келиб чиқадиган низолар,
    • юридик ва жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисидаги ишлар,
    • мижозга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар (молиявий санкциялар, давлат органларининг жарималари, лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларнинг амал қилишини тугатиш, уларни бекор қилиш ва бошқалар),
    • иқтисодий суд ваколатига киритилган бошқа низолар.
  • маъмурий ишлар бўйича мурожаат қилувчининг манфаатларини судда ифодалаш. Жумладан:

    • давлат органларининг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар,
    • давлат органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар,
    • Давлат хизматлари марказлари томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар;
    • лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришни рад этиш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар,
    • лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни бекор қилиш, амал қилишини тугатиш ва тўхтатиб туриш масалалари бўйича ишлар,
    • маъмурий судлар ваколатига киритилган бошқа ишлар.

Компанияларнинг таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш:

  • Ўзбекистонда бизнес очиш масалалари бўйича маслаҳат бериш,
  • чет элликлар томонидан Ўзбекистонда бизнес юритишга қўйиладиган талаблар бўйича хорижий шахсларга маслаҳат бериш, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) ва ЭРИ (электрон рақамли имзо) олишга кўмаклашиш,
  • бизнес юритишнинг мос шаклини танлаш (МЧЖ, якка тартибдаги тадбиркор, ўзини ўзи банд қилган шахс),
  • ташкилий-ҳуқуқий шаклни белгилаш,
  • танланган фаолият турига қўйиладиган талаблар,
  • ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,
  • Давлат хизматлари марказида юридик шахс сифатида дастлабки давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш,
  • қабул қилинган корпоратив қарорлардан келиб чиқиб, таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш масалалари бўйича маслаҳат бериш (устав фонди миқдорини ошириш ёки камайтириш, жамият иштирокчиларини (муассисларини) иштирокчилар таркибидан чиқариш, учинчи шахсларнинг жамият иштирокчилари (муассислари) таркибига кириши, жамият юридик манзилининг ўзгариши ва бошқалар),
  • жамият таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш;
  • компанияни қайта ташкил этишда юридик хизмат кўрсатиш: қўшиб олиш, қўшиб юбориш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш ва бўлиш.

МАСАЛАНГИЗДАН БОШЛАЙМИЗ

Бизнесингизга қандай ёрдам
кераклигини муҳокама қиламиз.

Вазиятни қисқача баён қилинг.
Иш мазмуни ва шартларини келишиб оламиз.

Келинг, вазифангизни муҳокама қиламиз