Бюро ҳақида
Silvam Lex адвокатлик бюроси 2019 йилда ташкил этилган.
Таъсисчи ва адвокат Диана Исмагилова. Адвокатура соҳасида ва Ўзбекистонда тадбиркорларга узлуксиз юридик ёрдам кўрсатишдаги умумий иш тажрибаси - 2008 йилдан.
Адвокат мақомига эга бўлиш - 2010 йилда.
Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш, Маъмурий ва жиноят суд ишларини юритиш йўналишлари бўйича адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун №139597 лицензия янгиланган, лицензиянинг реестр рақами № L-70661218, лицензиянинг амал қилиш муддати 25.12.2018 йилдан.
Маълумоти:
2009 йил битирувчиси - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, "Юриспруденция" факультети.
2014 йил битирувчиси - Тошкент молия институти, "Бухгалтерия ва аудит" факультети.
Асосий фаолият йўналишлари:
- Ўзбекистонда бизнесга тариф асосида ва алоҳида лойиҳалар бўйича ташқи юридик хизмат кўрсатиш,
- компаниялар ҳужжатларига юридик ёрдам кўрсатиш,
- алоҳида бизнес лойиҳалари бўйича шартномавий ишлар,
- хорижий компанияларнинг Ўзбекистон бозорига киришида ёрдам;
- ҳуқуқни қўллаш, солиққа тортиш, кадрлар масалалари ва ташқи иқтисодий битимлар бўйича маслаҳатлар,
- контрагентлар билан иқтисодий низолар юзасидан судда вакиллик қилиш,
- давлат органлари билан низолар юзасидан маъмурий ишлар бўйича судда вакиллик қилиш,
- бизнес учун рўйхатдан ўтказиш ва корпоратив тартиб-таомиллар,
- Ўзбекистонда бизнесни хавфсиз юритиш учун бошқа юридик хизматлар.
Қуйидаги йўналишлардаги компанияларга ташқи юридик хизмат кўрсатиш тажрибаси:
- Қурилиш
- ПВХ деразалари ва профилларини ишлаб чиқариш
- Автомобилсозлик ва машинасозлик
- Озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати
- Енгил саноатнинг бошқа тармоқлари
- Аутстаффинг хизматлари
- Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш
- Контент ишлаб чиқариш ва етказиб бериш
- Тиббий ускуналар ва тиббий буюмларни етказиб бериш
МАСАЛАНГИЗДАН БОШЛАЙМИЗ
Бизнесингизга қандай ёрдам
кераклигини муҳокама қиламиз.
Вазиятни қисқача баён қилинг.
Иш мазмуни ва шартларини келишиб оламиз.
